30.08.2020 20:53
3768
«Локомотив» Алексей Миранчук А Серия клубига ўтаётганлигини эълон қилди

Москванинг «Локомотив» ва Италиянинг «Аталанта» клуби Алексей Миранчукнинг А Серияга йўл олиши борасида келишувга эришишди. Бу ҳақда Россия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миранчук Бергамо клубида тиббий кўрикдан ўтгач, трансфер ҳақида расман эълон қилинади. Ҳозирча трансфер қиймати ҳақида маълум қилинмаган.

«Алексей «Локомотив»ни тарк этмоқда. У жамоа билан хайрлашди. Яримҳимоячимизнинг Италиядаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Миранчук «Локомотив» тарбияланувчиси саналади. Алексей ушбу жамоа асосий таркибида 2013 йилда қўшилиб, саккиз йил давомида 228 учрашувда 43та гол ва 45та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар