25.08.2020 16:44
8509
Теглар
ЦСКА Бахтиёр Зайнутдинов трансферини эълон қилди

Москванинг ЦСКА клуби «Ростов»нинг 22 ёшли яримҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов трансферини эълон қилди.

Қозоғистонлик футболчи москваликлар билан 2025 йилгача шартнома имзолади. Зайнутдинов ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 17 ўйин ўтказиб, 4та голга муаллифлик қилганди. Футболчининг «Ростов»дан ЦСКАга ўтиш трансфери 2 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси 4-туридан кейин ЦСКА 6 очко билан 8-ўринда бормоқда. «Ростов» эса 6 очко билан 9-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар