23.08.2020 20:30
7775
РПЛ. «Ростов» сафарда «Уфа»ни мағлуб этди

Россия Премьер-лигаси 4-тури доирасида «Ростов» клуби сафарда «Уфа» устидан ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 79-дақиқасида ростовликларнинг япониялик легионери Хасимито ҳисобни очиб, якунда жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда тўп сурган бўлса-да, бу сафар ҳам майдонни голсиз тарк этди.

Ушбу билан «Ростов» очколари сонини 6тага етказиб, ҳозирча 8-ўринга чиқиб олди. «Уфа» эса 4 очко билан ҳозирча 11-ўринда қолди.

23 август (якшанба)
Россия Премьер-лигаси. 4-тур
Уфа – Ростов 0:1

Гол: 0:1 – 79 Хасимото. 
Уфа – Беленов, Аликин, Сухов, Никитин, Данченко (Безденежных, 75), Голубев (Тилль, 46), Карп, Алиев, Неделчару, Жамалетдинов (Агаларов, 65), Кротов.
Ростов – Бабурин, Хаджикадунич, Осипенко, Козлов, Глебов, Хасимото, Норманн (Мамаев, 64), Зайнутдинов, Ионов (Полоз, 64), Байрамян, Шомуродов (Давид Тошевски, 90)
Четлатиш: Кротов (39).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар