23.08.2020 22:47
4027
Теглар
«Бундай ҳакамлар билан бутун Россияни бой берамиз». «Уфа» ҳакамлар туфайли РПЛдан чиқиб кетмоқчилигини маълум қилди 

Россия чемпионатининг 4-турида «Уфа» ўз майдонида «Ростов»га (0:1) ютқазиб қўйди. Ўйиннинг 39-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Вячеслав Кротов майдондан четлатилди. Бош ҳакам видеотакрорлардан сўнг ушбу қарорга келди. 67-дақиқада эса мезбонлар бош мураббийи Вадим Евсеев ҳам огоҳлантирилди

.

Ўйиндан сўнг «Уфа» директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов ҳакамларни кескин танқид қилди ва жамоаси чемпионатни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

«Барча журналистларга мурожаат қилиб, бизни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Агар Вилков сингари ҳакамлар билан давом эттирсак, бутун Россияни бой берамиз. Биз футбол ўйнашни истайдиган ёшларни йўқотамиз, чунки улар майдонда нималар бўлаётганини кўришяпти. Бугун биз 11 киши эмас, 15 кишига қарши ўйнадик. Бугунги Вилковнинг ҳакамлиги «Спартак» – «Сочи» баҳсини бошқарган Казарцевнинг ишидан бир неча баробар ёмон. 

Агар бундай ҳакамлик давом этадиган бўлса, биз турнирдан чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқамиз. Буни клубда муҳокама қиламиз. Шунингдек, бош ҳакам Михаил Вилковнинг полиграфия бўйича текширилишини талаб қиламиз.

Футбол ўйини эмас, ғалати одамларнинг «ўйини» бўлди. Биз буни шундай қолдирмаймиз. Иккинчи дивизонда «Зоркий» жамоасини бошқарганимда ҳам бундай шармандали ҳакамликни кўрмагандим», – дейди Мурзагулов.

Эслатиб ўтамиз, 1-турдаги «Спартак» – «Сочи» (2:2) ўйинидан сўнг москваликлар директори Леонид Федун ҳам ҳакамликдан норози бўлган ва клубининг Премьер-лигани тарк этишини айтганди. Ўша беллашув бош ҳаками Василий Казарцев ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Спартак» дарвозасига шубҳали пенальти белгилаганди. Аммо Федун бир неча кундан сўнг жамоаcи чемпионатдаги иштирокини давом эттиришини хабар қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар