15.08.2020 23:59
9088
РПЛ. «Ростов» ўз майдонида «Зенит»га енгилди

Россия чемпионатида иккинчи тур ўйинлари давом эттирилди. Ўз майдонида «Зенит»ни қабул қилган «Ростов» 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эронлик Сардор Озмун биринчи бўлимда петербургликларни олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада «Зенит» футболчиси Ярослав Ракицкий қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва ростовликлар ўйиннинг охирги дақиқаларида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишди. Бироқ бу вақтда «Ростов» катта устунликка эга бўлган эрса-да, Ловрен «Зенит»нинг иккинчи голини ҳам урди.

Бу ғалабадан сўнг «Зенит»нинг очколари сони 6тага етди. «Ростов» эса 3 очко билан қолди. Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва 85-дақиқада алмаштирилди.

РПЛ. 2-тур
Ростов – Зенит 0:2

Голлар: Озмун (23), Ловрен (87).
Ростов: Песьяков, Осипенко, Козлов (Байрамян, 85), Чернов, Хаджикадунич, Ионов, Зайниддинов, Норманн, Попов (Еременко, 74), Мамаев (Хашимото, 74), Шомуродов (Тошевски, 85).
Зенит: Кержаков, Дуглас Сантос, Ракицкий, Караваев, Ловрен, Оздоев, Барриос, Малком (Прохин, 80), Ригони (Ерохин, 73), Дриусси (Круговой, 73), Азмун (Мостовой, 85).
Огоҳлантиришлар: Малком (1), Норманн (3), Чернов (23), Ракицкий (55), Озмун (70).
Четлатиш: Ракицкий (78).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар