14.08.2020 12:39
2924
Видаль: «Бавария» доим фаворит, аммо «Барселона» – дунёнинг энг яхши жамоаси»

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Йилнинг энг муҳим ўйинини ўтказамиз. Бундан кейин ҳам олдинга интилишга умид қиламиз. «Бавария» Бундеслига ва Германия Кубогини ютиб, ажойиб мавсум ўтказди. Қийин бўлишини биламиз, аммо олдинда яхши ўйин турибди. Агар зарур бўлган жиҳатларга эътибор қилсак, муваффақият қозонамиз.
 
Флик бош мураббий бўлганидан бери жуда яхши ишлади. Иккита унвонни қўлга киритди ва, менимча, у жамоада ўз ишини давом эттиришга лойиқ. 

«Бавария» ҳар доим ва ҳамма жойда фаворит, мен буни Мюнхенда ҳис қилганман. Аммо «Барселона» – дунёнинг энг яхши ўйинчиси», – деб Видалнинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Видаль «Барселона»га айнан «Бавария»дан ўтган. 

«Барселона» – «Бавария» баҳси бугун, 14 август куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар