14.08.2020 10:14
4314
«Вест Ҳэм» яримҳимоячиси учун «Челси»дан 80 млн фунт талаб қилмоқда

 «Челси» «Вест Ҳэм» таянч яримҳимоячиси Деклан Райсни қайтармоқчи, деб ёзади The Times.

Англия миллий жамоасининг 21 ёшли футболчиси «кўклар» тарбияланувчиси саналади. У «Челси» академиясини 2014 йили тарк этган.

«Болғачилар» Райсни 80 млн фунтдан кўпроққа сотишга тайёр.

Аввалроқ «Челси» келишувга яримҳимоячи Росс Баркли ва ҳужумчи Миши Батшуайини қўшгани, аммо «Вест Ҳэм»дан рад жавоби олгани хабар қилинганди.

Райснинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. У ўтган мавсумда АПЛда 38та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар