14.08.2020 10:10
4239
Теглар
Симеоне: «Турнирни ҳаққоний тарзда тарк этяпмиз»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Лейпциг»га (1:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик. Қийин бўлди, рақиб тезроқ ўйнади. 

Бу узоқ мавсум бўлди ва Чемпионлар Лигасига қайтиш босим остида қолди. Биз хоҳлаган тарзда ўйнай олмадик. 

Менга «Лейпциг»нинг иштиёқи ва тезлиги ёқди. Ўзимизни оқлай олмаймиз. Бор кучимизни ишга солиб, чоракфиналгача келдик. Энди турнирни ҳаққоний равишда тарк этяпмиз ва рақибни табриклашимиз керак», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълуот учун, «Лейпциг» яримфиналда 18 август куни «ПСЖ» билан баҳс юритади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар