14.08.2020 11:46
3135
Рио Фердинанд Левандовскига «Олтин тўп»ни тиклаш учун петиция тайёрлашни маслаҳат берди

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд бу мавсумда «Олтин тўп» бекор қилинганига норозилигини билдирди.

«Роберт Левандовскининг ўрнида бўлганимда «Олтин тўп»ни бермаслик тўғрисидаги қарорни бекор қилишга петиция тайёрлаган бўлардим. Лука Модрич ғолиб чиққан йилдан ташқари, сўнгги 12 йил давомида Лионель Месси ва Криштиану Роналду устунлик қилишди. Левандовски бу мавсумда курашни янги босқичга олиб чиқди. 

Улар совринни бекор қилишганига ишона олмайман. Шафқатсиз – бу қарорни тасвирлаш учун энг яхши сўз. Левандовски «Бавария»ни Чемпионлар Лигасида ғалабага олиб келса ва унга бу мукофотни беришмаса, нотўғри бўлади. Буни шармандалик деб қабул қиламан.
 
Одатдагидек маросим ўтказмасдан «Олтин тўп»ни бериш мумкин эмасми? Жуда ёмон. Сиз Майкл Оуэн билан суҳбатлашиб, ундан фаолиятидаги энг яхши соврин нима эканлигини сўранг ва у 2001 йили қўлга киритган «Олтин тўп»ини айтади. 

Дунёнинг энг яхши ўйинчиси сифатида бу рўйхатда бўлиш – алоҳида нарса. Барча ўйинчилар у рўйхтатда бўлишни хоҳлайди. Бу авлодда барчани узоқ вақт давомида бошқариб келган икки ўйинчи бор. Левандовскидан элита таркибига кириш имкониятини олиб қўйишганига ишонолмайман», – деб Фердинанднинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар