14.08.2020 09:49
5888
«ПСЖ» Наваснинг ҳолати ҳақида маълумот берди

«ПСЖ» дарвозабони Кейлор Наваснинг Чемпионлар Лигаси яримфиналида майдонга тушиши сўроқ остида.

Коста-рикалик посбон 1/4 финал доирасида «Аталанта» (2:1) билан ўйинда жароҳат олган ва беллашувнинг 79-дақиқасида алмаштирилган эди.

«Кейлор Наваснинг ўнг тиззаси оғрияпти. МРТ текшируви жароҳатни тасдиқлади. Қайта кўрик шанба куни бўлиб ўтади. Аммо унинг сешанба кунги ўйинда иштирок этиши шубҳа остида», – дейилади клуб расмий сайтида.

«ПСЖ» яримфиналда 18 август куни «Лейпциг» билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар