14.08.2020 09:08
2064
Нагельсманн: «Атлетико»дан кўпроқ имкониятларга эга бўлдик. «ПСЖ» билан ўйинга ҳам режамиз бор»

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Атлетико»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда жуда кўп вазиятлар яратмадик. Аммо яхши ҳимояландик. 

«Атлетико»га қарши ўйинларда майдоннинг учинчи қисмида кўп имкониятларга эга бўлиш қийин. Аммо буни уддаладик, рақибда эса имкониятлар деярли бўлмади.

Кейинги босқичга чиққач, кўпроқ нарсани хоҳлашингиз табиий ҳол. Бугун хурсандмиз, эртадан «ПСЖ» билан ўйинга эътибор қаратамиз. Олдинда яна бир қийин баҳс кутиб турибди, аммо режамиз бор», – деб Нагельсманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар