14.08.2020 02:03
4050
Теглар
ЕЧЛ. «Лейпциг» «Атлетико»ни енгиб, яримфиналга чиқди

Европа Чемпионлар Лигасида яна бир яримфиналчи аниқланди. Битта учрашувдан иборат чоракфинал ўйинида «Лейпциг» Испаниянинг «Атлетико» жамоасини мусобақадан чиқариб юборди. Аввалига немис клуби 50-дақиқада Дани Ольмонинг голи эвазига олдинга чиқиб олганди. 71-дақиқада Жоао Фелиш пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада эса Тайлор Адамснинг голи «Лейпциг»га ғалаба келтирди.

Шу тариқа «Лейпциг» клуб тарихида илк марта ЕЧЛ яримфиналига йўл олди. «Атлетико» клуби олдинги босқичда мусобақанинг амалдаги ғолиби «Ливерпуль»ни ортда қолдирганди.

ЕЧЛ-2019/20.
Битта ўйиндан иборат чоракфинал

Лейпциг – Атлетико 2:1

Голлар: Ольмо (51), Адамс (88) – Жоау Феликс (71, пенальти).
Лейпциг: Гулачи, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Анхелиньо, Кампль, Забитцер (Мукиеле, 90), Нкунку (Айдара, 83), Лаймер (Адамс, 72), Ольмо (Шик, 83), Поульсен.
Атлетико: Облак, Лоди, Хименес, Триппьер, Савич, Эррера (Жоау Феликс, 58), Коке (Фелипе, 90), Сауль, Феррейра Карраско, Льоренте, Диего Коста (Мората, 72).
Огоҳлантиришлар: Лоди (62), Клостерманн (70), Кампль (82), Айдара (87), Хименес (90+6).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар