14.08.2020 09:04
4055
ЕЧЛ келаси мавсумда ҳам мини-турнир форматида ўтказиладими? УЕФА президенти жавоб берди

УЕФА президенти Александер Чеферин Чемпионлар Лигасининг келаси мавсуми ҳам саккизлик мини-турнири форматида бўлиши-бўлишмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.

«Бундай турнир келажакда қизиқарли бўлиши мумкин, аммо мен буни уддалай олмаймиз, деб ўйлайман. Чунки тақвим жуда зич ва миллий чемпионатлар борлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Мен табиатан оптимистман. Келгуси йилда ҳаммаси яхши бўлиб, биз нормал футболга қайтамиз ва мухлислар билан тўла стадионларда ўйинлар ўтказамиз, деб ўйлайман. 

Биз мослашяпмиз, лекин вирус туфайли дунё тўхтаб қолмайди. Келгуси йилда турнирни яна шундай форматда ўтказиш режамизда йўқ», – дея Чефериннинг сўзларини келтиради Footmercato.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси даврида юзага келган тўхталишлар туфайли Чемпионлар Лигаси баҳслари 1/4 финалдан бошлаб бир ўйиндан иборат бўлмоқда. Беллашувлар Лиссабонда, нейтрал стадионларда ўтказилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар