14.08.2020 12:42
2169
Теглар
Дибала «Реал»нинг қизиқишга қарамай, «Ювентус»да қолмоқчи

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала жамоадан кетмоқчи эмас. 

Аргентиналик ўйинчининг агенти Турин клуби билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда, аммо томонлар ҳозирча келиша олишмаяпти.

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, Дибала йилига 15 млн евро маош олишни хоҳламоқда. «Ювентус» эса 10 млн таклиф қилмоқда. 

Аввалроқ 26 ёшли ҳужумчига «Реал» жиддий қизиқиш билдираётганлиги айтилганди. 

Дибаланинг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар