14.08.2020 09:00
5139
Теглар
Агент: «Коутиньо «Барселона» билан ўйинни кутмоқда»

«Бавария» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг агенти Киа Журабчиан мижозининг келажаги ҳақида гапирди.

«Ҳозир Коутиньо Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига чиқишга интилмоқда. Олдинда катта ўйин бор – у тегишли клуб Филиппе ўйнаётган жамоага қарши. Энди у учун ҳаммаси жиддий.

Коутиньо «Барселона»га қарши ўйнайди, у буни орзиқиб кутмоқда. У Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истайди. Менимча, «Бавария» бунинг учун имкониятга эга.

Нима бўлишидан қатъи назар, турнир тугаганидан сўнг музокараларни бошлашимизга ишонаман. Биз аллақачон бу ҳақда гаплашдик. Эҳтимол, «Барселона» охирги манзилдир.

Филиппе Премьер-лигани яхши кўради, у ерга қайтишни хоҳлайди. Аммо молиявий ва коронавирус билан боғлиқ вазият катта роль ўйнайди. Чунки унинг трансфер нархи юқори», – деб агентнинг сўзларини келтиради TalkSport.

«Барселона» – «Бавария» ўйини бугун, 14 август куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар