13.08.2020 22:20
1275
Вертонген Португалиянинг топ-клубига ўтишга яқин

«Тоттенҳэм»нинг собиқ ҳимоячиси Ян Вертонген Португалия клубига ўтишга яқин, деб ёзади Sky Sports.

33 ёшли бельгиялик футболчи «Бенфика» билан 3 йиллик шартнома тузиш борасида келишиб олди. Тиббий кўрик 13-14 август кунларига режалаштирилган.

Аввалроқ ҳимоячи «Тоттенҳэм»ни эркин агент сифатида тарк этганди. У якунланган мавсумда АПЛда 23та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар