13.08.2020 23:52
2951
Теглар
Сетьен: «Левандовски – кучли футболчи, аммо Месси билан тенг даражада эмас»

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Левандовски – ажойиб футболчи, аммо уни Месси билан бир хил даражада деб ўйламайман.

Ҳа, у ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Жамоадошлари унга ёрдам беришади. У кучли, аммо Лео ҳам шундай. Буни «Наполи» билан ўйинда ҳам кўрдик. Бу футболчиларнинг ўйинларидан завқ олаётганимиз жуда яхши», – деб Сетьеннинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, «Барселона» – «Бавария» баҳси 14 август куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар