13.08.2020 18:05
14202
Теглар
Роналдунинг «Барселона»га ўтиши инкор қилинди

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус»даги фаолиятини давом эттиради.

Аввалроқ, журналист Гильем Балаге туринликларнинг жуда катта маоши туфайли ундан қутулмоқчи экани,  35 ёшли футболчининг агенти унинг хизматини «Барселона»га таклиф қилгани ҳақида ёзган эди.

AS хабарига кўра, Роналдунинг вакиллари бу хабарни инкор қилишган. Футболчи ва унинг оиласи Туринда бахтиёр эканини ва 2022 йилгача мўлжалланган шартномаси муддати якунига етгунга қадар «Ювентус»да қолишини айтишган.

Аввалроқ, португалиялик тўпурар хизматига «ПСЖ» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар