13.08.2020 19:39
6098
Арсен Венгер «Барселона» таклифини рад этди

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин эди.

Le10sport.com’нинг хабар беришича, франциялик тажрибали мутахассис яқинда «Барселона»дан таклиф олган. Кике Сетьенни истеъфога чиқариши кутилаётган клуб раҳбарияти Венгерга таклиф билан чиққан, аммо франциялик мутахассис Каталония клуби сўровини рад этиб, ФИФАдаги ишини давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, Венгер Лондон клубини тарк этганидан буён бир қатор яхши таклифларни олган, аммо ҳар сафар клубларга рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Венгер 2019 йилнинг ноябрь ойида ФИФАда иш бошлаб, футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар