13.08.2020 22:03
1321
Теглар
АПЛнинг янги мавсумида қишки танаффус бўлмайди

Англия Премьер-лигаси 2020/21 йилги мавсум учун тақвим лойиҳасини эълон қилди.

Премьер-лига расмий сайтининг ёзишича, чемпионат 12 сентябрда бошланади ва 23 майда якунланади.

Мавсумдаги барча 380та баҳснинг жадвали 21 августдан кечиктирмай эълон қилинади.

BBC'нинг хабарига кўра, АПЛ янги мавсумда қишки танаффусдан воз кечди. Бунгача жамоалар февралда тахминан 2 ҳафта дам олишган.

Шунингдек, мавсум ҳам одатдагидан 5 ҳафтага қисқарди. Буларнинг барчасига сабаб коронавирус пандемияси туфайли ўтган мавсумнинг кечикканидир.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар