13.08.2020 18:53
3565
Теглар
Англия Кубоги формати ўзгартирилди

Англия Футбол Ассоциацияси кубок мусобақаси форматидаги ўзгаришни эълон қилди.

2020/21 мавсумида, дуранг натижа қайд этилганида ўйинни такроран ўтказиш қоидаси бекор қилинди. Бу ўзгариш тақвимнинг тиғиз экани туфайли жорий қилинди. Энди дуранг натижа қайд этилганида ўйин қўшимча вақтларда давом эттирилади ва пенальтилар серияси билан якунланиши мумкин.

Шунингдек, Лига Кубоги яримфинал босқичи 2та эмас, 1та ўйиндан иборат бўлади. 

Англия Кубоги 1 сентябрда старт олади. Финал 15 май кунига белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар