13.08.2020 21:57
10292
Альваро Мората собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Моратага қизиқиш билдирмоқда, дея ёзади Calciomercato.

Манбанинг хабар беришича, Мората Турин клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун ёзги трансфер ойнасидаги асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Янги бош мураббий Андреа Пирло испаниялик форвардни А Серияга қайтармоқчи. Мората 2014 йилдан 2016 йилгача Пирло билан «Ювентус» сафида бирга тўп сурган. 

Испаниялик ҳужумчи 2019 йилда дастлаб 7 милллион евро эвазига бир йиллик ижарада, кейин эса 56 миллион евро трансфер маблағи эвазига «Челси»дан «Атлетико»га ўтганди. 

Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лигада жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар