10.08.2020 08:57
5660
Стерлинг «Реал»га қарши баҳс олдидан «Тоттенҳэм» билан ўйинлар видеосини кўрган

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлингнинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал»га (2:1) қарши ўйинга қандай тайёрланганини айтиб берди.

«Мен бу маълумотни бўлишишим ёки сир сақлашим кераклигини билмайман. Бироқ Стерлинг BT Sport билан боғланиб, ўтган йилги чоракфинал доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши ўйинлар видеосини сўради.

Бу шунчаки ўз ўйинини томоша қилиш эмасди. У мағлубият туйғусини, бу туйғу у учун нимани англатишини эслашни хоҳлади. Ушбу ҳолат Раҳимнинг футбол ҳақида қандай фикрда эканининг яққол намунасидир», – деб Линекернинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Маълумот учун, «Сити» аввалги мавсумда Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Тоттенҳэм»га (0:1, 4:3) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган. Ўшанда Стерлингнинг 93-дақиқада киритган тўпи VAR орқали бекор қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар