09.08.2020 20:04
8396
Виллиан «Челси» билан хайрлашди

«Челси»нинг бразилиялик ҳужумкор яримҳимоячиси Лондон клуби билан хайрлашганини эълон қилди.

«Ажойиб ўтган етти йил. 2013 йилнинг август ойида «Челси»дан таклиф тушганида айнан ушбу жамоага ўтишим кераклигини ҳис қилганман. Ҳозирга келиб ушбу қарорим тўғри бўлганлигига аминман. Бу ерда энг бахтли, энг аламли ва энг ҳаяжонли дамларни ўтказдим. Аммо ҳеч қачон зерикарли бўлмаган. Айнан ушбу жамоада мен яхши инсон сифатида ўсдим.

Бугун эса яна олдинга ҳаракат қилиш вақти келди. Жамоадаги барчани соғиниб қоламан. Менга отадек муносабатда бўлган клуб ходимларидан миннатдорман, мухлисларни ҳам соғиниб қоламан. Бу клубда ҳар доим бор куч ва имкониятимни ишга солганим, ишимга виждонан ёндашганим боис жамоани бошимни баланд тутиб тарк этаман», - дея ёзади бразилиялик футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Аввалроқ, Виллианнинг «Арсенал» клуби билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар