08.08.2020 23:43
8082
Теглар
Коутиньо «Барселона»дан ўзининг трансфери борасида музокаралар олиб бормасликни сўради

«Барселона»га тегишли бўлган, «Бавария»да ижарада ўйнаётган яримҳимоячи Филиппе Коутиньонинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Бразилиялик футболчи ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Аммо Коутиньо «Барселона»дан ҳозирча музокаралар олиб бормасликни сўради, чунки у бор эътиборини Чемпионлар Лигасига қаратмоқчи.

«Бавария» турнирда курашни давом эттирмоқда ва бугун, 8 август куни 1/8 финалнинг жавоб ўйинида «Челси»ни қабул қилади. Биринчи баҳсда мюнхенликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» ва «Арсенал» ўртасида 28 ёшли хавбекнинг трансфери борасидаги музокаралар якуний босқичга киргани айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар