08.08.2020 16:28
2625
Теглар
#FootWeek: Миллий жамоадан дараклар, қамоқда соврин ютган Роналдиньо ва Икерсиз қолган футбол

#FootWeek кўрсатувининг навбатдаги сонида Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси лагерида меҳмон бўлдик. Вадим Абрамов жамоаси учун бу йиғин мураккабликларга бой бўлмоқда. Чунки бир гуруҳ футболчилар уларда коронавирус аниқлангани сабаб йиғинни тарк этишга мажбур бўлишди. Уларнинг ўрнига янги футболчилар келишди. Ўз навбатида легионерларсиз ўтаётган йиғинни тўкис деб бўлмайди. Шундай бўлса-да, мураббий миллий жамоа учун баъзи номларни саралаб олаётганини айтди.

Абрамов бизга U19 жасоасига қарши ўртоқлик ўйинини томоша қилишга рухсат берди, аммо суратга олишга эмас. Миллий жамоа бош мураббийининг айтишича, Суперлига футболчилари орасида легионерларга рақобатчи қидирмоқда: «Коронавирус билан боғлиқ ҳолат қандай давом этишини билмаймиз, шу сабаб ҳар нарсага тайёр бўлиш керак. Балки легионерлар келолмаслиги мумкин. Шунинг учун, ҳар эҳтимолга қарши уларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларни кўздан кечирдик. Бу ўйин кўпроқ U19 жамоаси учун фойдалироқ бўлди», деди миллий жамоа мураббийи.

Вадим Абрамов

Октябрда Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрланаётган U19 жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ҳам келажакдаги режалар, Осиё Кубогига тайёргарлик борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

Темур Кападзе

Шунингдек, бу галги кўрсатувда ҳам кўплаб қизиқарли мавзулардаги мулоҳазалар ўрин олган. Ўтган ҳафтада Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди. #FootWeek'нинг бу сонида афсонавий посбон ҳақида ролик берилган. Шунингдек, сентябрда АҚШда ўтадиган тарихий жанг – Рой Жонс ва Майк Тайсон тўқнашуви ҳақида ҳам лавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Кўрсатувнинг бу сонида Роналдиньонинг қамоқдаги ҳаёти, 4 йил таътилсиз ўйнаган футболчи, супер чапақай аргентиналик ва бир мавсумда иккита мамлакатда чемпион бўлган футболчи ҳақида мулоҳазалар билан ўртоқлашганмиз.

#FootWeek'нинг янги сонини томоша қилинг ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ўз фикрларингизни билдиринг. Биз барча фикрларни кузатиб борамиз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар