06.08.2020 16:02
5599
Виллиан «Арсенал» билан келишувга эришди

Тез орада эркин агентга айланадиган «Челси» яримҳимоячиси Виллиан Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал»га ўтишга яқин.

ESPN’нинг хабар беришича, бразилиялик «канонирлар» раҳбарияти билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Виллиан «Арсенал»да ҳафтасига 100 минг фунт, йиллик эса 5,6 миллион фунт маош олади. Ушбу трансфер ҳақида Чемпионлар лигаси жорий мавсуми якунланганидан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Виллиан ушбу мавсумда «Челси» сафида жами 36 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, бразилиялик ўйинчи 2013 йилда «Анжи» сафидан «Челси» клубига келиб қўшилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар