06.08.2020 17:48
3975
Теглар
«Матч ТВ»: Ҳоланд 3 йил аввал «Ростов»га ўтиши мумкин бўлган

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўз вақтида «Ростов»га ўтиши мумкин бўлган. Бу ҳақда «Матч ТВ» ёзмоқда. Клуб спорт директори Алексей Рискиннинг маълум қилишича, «Ростов» Ҳоландни у «Мольде» жамоасида ўйнаб юрган вақтидаёқ қўлга киритиши мумкин бўлган.

«Тўғриси, бу ҳақда гапиришни истамайман, чунки асабийлашишни бошлайман. Биз Бьорнни (Сигурдссон) кузатгани борганда Ҳоландни ҳам кўргандик. Норманни ҳам ўша ерда кўрганмиз. Селекционеримизга Норманн маъқул бўлди. Мен захирада ўтирган Ҳоланд ҳам ажойиб футболчи эканини айтдим. Селекционер ҳам уни кўрди ва супер футболчи эканини айтди. Унинг нархи 2,5-3 миллион евро эди.

У ўшанда 17-18 ёшда эди. Хуллас, бошқа жамоага ўтиши мумкин эмасди. Биз 3 миллион жуда қиммат ва уни кузатиб борамиз, дедик. Мана, ҳозиргача кузатяпмиз. Кейин уни 700 минг евро атрофидаги суммага сотиб олишганини эшитдим», дейди «Ростов» спорт директори.

Маълумот учун, 2017-18 йиллар давомида Ҳоланд Норвегиянинг «Мольде» жамоасида ўйнаган. 2018 йилда «Залцбург»га, 2019 йилда эса «Боруссия»га ўтган. Дортмундликлар сафида жорий мавсумда 15та ўйинда майдонга тушган Ҳоланд 13та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар