06.08.2020 10:54
4870
«Челси» билан келиша олмаётган Виллианга Лондоннинг бошқа клуби 3 йиллик шартнома таклиф қилди

«Арсенал» «Челси» яримҳимоячиси Виллианга расмий таклиф юборди, деб хабар беради Sky Sports.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилинди. Лекин «тўпчилар» тақдим этган битим шартлари «Барселона» ва «Интер Майами»нинг таклифидан ёмонроқ.

Аввалроқ «Челси» бразилиялик яримҳимоячи билан шартномани  2 йилга узайтиришга тайёрлиги, аммо ўйинчи 3 йиллик битим хоҳлаётгани хабар қилинганди.

Виллиан АПЛнинг якунланган мавсумида 36та баҳсда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар