05.08.2020 11:44
5325
Теглар
«Тоттенҳэм» ҳимоячиси «Милан»га ўтишга розилик берди

«Тоттенҳэм»нинг ивуарлик ҳимоячиси Серж Орье «Милан»га ўтишга яқин, деб хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбага кўра, футболчининг розилиги олингач, «Милан» музокараларни бошлаган. 27 ёшли химоячининг нархи 20 млн еврони ташкил этади. Аммо «Милан» Орьени харид қилишдан аввал икки ҳимоячиси – Давид Калабрия ва Андреа Контидан бирини сотиши керак бўлади.

Маълумот учун, Орье 2017 йилдан бери «шпорлар» сафида ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда АПЛда 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар