05.08.2020 00:48
6281
Теглар
«Манчестер Сити» Ферран Торрес трансферини эълон қилди

«Валенсия» яримҳимоячиси Ферран Торрес расман «Манчестер Сити» футболчисига айланди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти маълум қилди.

20 ёшли хавбек «шаҳарликлар» билан 5 йиллик шартнома тузди. 

Аввалроқ «Манчестер Сити» яримҳимоячи учун 27 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши ҳам мумкин.

Торрес ўтган мавсумда Ла Лигада 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар