05.08.2020 02:21
6956
Теглар
«Фулҳэм» АПЛга қайтди

Чемпионшип жамоалари ўртасида Англия Премьер-лигасига чиқиш учун ўтказилган плей-офф баҳслари якунига етди. 

«Уэмбли»да ўтган финалда «Фулҳэм» ва  «Брентфорд» тўқнаш келишди. Қўшимча бўлимларда Жо Брайан томонидан киритилган тўплар Скот Паркер шогирдларини АПЛга қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Чемпионшипда биринчи ва иккинчи поғоналарни банд этган «Лидс» ҳамда «Вест Бромвич» юқори дивизион йўлланмасини қўлга киритишганди.

АПЛга чиқиш учун плей-офф, финал

Брентфорд – Фулҳэм 1:2
4 август, «Уэмбли»
Голлар: Дальсгорд (120+4) – Жо Брайан (105, 117) 
Брентфорд: Райя, Янссон, Пиннок, Генри (Фосу, 106), Дальсгорд, Мбемо (Маркондес, 61), Нергор, Бенраҳма, Да Силва (Канос, 84), Уоткинс, Йенсен (Дарвишўғли, 105+1).
Фулҳэм: Родак, Брайан, Одои (Кристи, 110), Рим, Ҳектор, Кебано (Нокэрт, 81), Кэрни, Рид Ҳ, Онома (Ле Маршан, 110), Рид Б (Митрович, 90+2), Камара (Кавалейру, 105+1).
Огоҳлантиришлар: Рид Ҳ (29), Кирни (67), Йенсен (88), Эктор (98), Нокэрт (102), Онома (103), Нёргор (104), Митрович (105), Кавалейру (120+2), Родак (120+4).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар