04.08.2020 17:07
2938
Икер Касильяс фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

Мадриднинг «Реал» ва «Порту» клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс «твиттер»даги саҳифаси орқали профессионал футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди.

«Ўйлайманки, ўтган йиллар давомидаги футболчилик фаолиятимга фақат ҳавас билан қараш мумкин», - дея ёзади Икер.

Испаниялик 39 ёшли дарвозабоннинг фаолиятини якунлаши ҳақида 2019 йилнинг декабрь ойида хабар қилинган эди. Бунгача у «Порту» сафидаги машғулотлар пайтида юрак хуружини бошдан кечирганди. 

Жорий йил бошида Икер Касильяс Испания футбол федерацияси президентлиги учун сайловларда ўз номзодини қўйишини маълум қилган бўлса-да, якунда бу фикридан қайтганди. Маълумотларга кўра, Касильяс тез орада «Реал»га қайтиб, клуб президенти Флорентино Пересга маслаҳатчи сифатида иш бошлайди.

Маълумот учун, «Реал» клуби тарбияланувчиси саналмиш Касильяс фаолияти давомида мадридликлар сафида 510 ўйинда майдонга тушган. Икер «Реал» сафида 5 карра Испания чемпиони, 2 карра кубок соҳиби, 4 марта эса Испания Суперкубоги ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, унинг ютуқлари қаторида 3та ЕЧЛ соврини ҳам бор.

Испания миллий жамоасида эса 2010 йил жаҳон чемпиони, 2008 ва 2012 йилларда эса Европа чемпионлиги олтин медаллари ҳам мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар