03.08.2020 07:31
2289
Лэмпард Виллиан ҳақида: «Унинг қандай қарор қабул қилишини билмайман»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард яримҳимоячи Виллианнинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

«Бу – унинг қарори, менда бу саволга жавоб йўқ. Мен Виллиан билан жуда яхши муносабатдаман, лекин у қандай қарор қабул қилишини билмайман. 

Агар у яқин кунларда қарорини айтса, яхши бўлади. Албатта, мен Виллиандан жуда мамнунман. У якунланган мавсумда қойилмақом ҳаракат қилди. 

Аммо бу – унинг танлови, мен уни ҳурмат қиламан. У «Челси»нинг ажойиб вакили бўлди. Агар у қолишга қарор қилса, клуб ҳам бундан хурсанд бўлади», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби августда эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчи билан музокараларни қайта бошлаган. «Аристократлар» Виллианга 2 йилдан кўпроқ муддатли шартнома таклиф қилишни исташмаяпти, яримҳимоячи эса 3 йиллик битим хоҳламоқда. 

Маълумот учун, «Барселона» Виллианга айнан 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Шунингдек, футболчига «Арсенал» ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар