02.08.2020 01:13
6186
Ивелин Попов: «Шомуродовга овоз бердим, чунки у энг зўр»

«Ростов» сардори Ивелин Попов РПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш жараёнида биринчи ўринга жамоадоши Элдор Шомуродовни белгилаганини айтди.

«Энг яхши ўйинчи учун сўровномада биринчи ўринга Элдор Шомуродовни белгиладим. Чунки у энг зўр. Иккинчи ўринга Миранчукни қўйдим. Унинг меҳнатлари эвазига «Локомотив» ЕЧЛга чиқди. Учинчи ўринга Озмунни муносиб кўрдим. У «Зенит»нинг чемпионлиги учун кўп нарса қилди. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.

Ҳимоячилар орасида Бранислав Ивановични алоҳида таъкидлаган бўлардим. У легионер қандай бўлишининг ҳақиқий намунаси. Кўпчилик РПЛга пул ишлаш учун келади ва бу хато. Иванович ҳақиқий профессионал, чемпионат шундай легионерлар ҳисобига кучаяди. Афсус, у Россияда қолмаяпти», деб Поповнинг сўзларини келтирмоқда «Ростов» расмий сайти.

Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг ортда қолган мавсумида 11та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. У гол+пас бўйича чемпионатда «Зенит» ҳужумчилари Артём Дзюба ва Сардор Озмундан кейин учинчи бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар