02.08.2020 09:50
4670
Артета Англия Кубоги тарихига кирди

Англия Кубоги финалида «Челси»ни 2:1 ҳисобида енгган «Арсенал» 14-марта бу совринни қўлга киритди. Ҳеч бир клуб бу совринни «Арсенал» каби кўп қўлга киритмаган.

«Канонирлар» устози Микель Артета ҳам Англия Кубоги тарихига кирди. У совринни жамоа сардори ва мураббийи сифатида қўлга киритган илк «Арсенал»чи бўлди. 2011-2016 йилларда «Арсенал» сафида ўйнаган Артета 2014 ва 2015 йилларда «Арсенал» футболчиси сифатида Англия Кубогини қўлга киритган. У совринни жамоа сардори сифатида ҳам қўлга киритган.

Артета 2014 ва 2015 йилларда «Арсенал» билан Англия Суперкубогида ҳам ғолиб бўлган. У 2019 йил декабрда «Арсенал» бош мураббийи бўлганди. «Тўпчилар» мураббийлигида илк совринини қўлга киритиш учун Артетага 28та ўйин кифоя бўлди. У дебют мавсумидаёқ соврин қўлга киритган «Арсенал»нинг 33 йил ичидаги илк мураббийи бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар