02.08.2020 02:18
3795
Теглар
«Арсенал» кейинги мавсумда Европа Лигасида ўйнайди

Англия кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган «Арсенал» кейинги мавсумда еврокубокларда қатнашиш имконини қўлга киритди.

АПЛда 8-ўринни қўлга киритиб, еврокубоклардан қуруқ қолган «Арсенал» бунга кубок орқали эришди. «Арсенал» кейинги мавсумдан Европа Лигаси гуруҳ босқичидан мусобақани бошлайди. Шу тариқа Англия шарафини Европа Лигасида кейинги мавсумда «Лестер», «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» ҳимоя қилади.

АПЛнинг яна 4 жамоаси эса келаси мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичидан мусобақани бошлайди. Кейинги мавсумда Англиянинг еврокубоклардаги жамоалари сони 8тани ташкил этиши ҳам мумкин. Агар АПЛни 7-ўринда якунлаган ва Европа Лигасининг жорий мавсумида иштирокини давом эттираётган «Вулверҳэмптон» мусобақада ғолиб бўлса, келаси мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар