01.08.2020 16:18
8698
«Спартак» Ўрунов трансферини қачон эълон қилиши маълум бўлди

«Уфа» яримҳимоячиси Остон Ўрунов яқин кунларда «Спартак» футболчисига айланади, дея ёзмоқда «Спорт-Экспресс» нашри.

«Томонлар трансфер ва футболчининг шартномаси борасида келишувга эришган, фақатгина ўзбекистонлик 19 ёшли футболчининг тиббий кўрикдан ўтиши қолган. 3 август куни Александр Кокорин расман «Спартак» футболчиси сифатида оммага таништирилгач, шундан кейин Ўруновнинг трансфери ҳақида расмий хабар берилади. Кокорин тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Ушбу янги футболчилар биргаликда таништирилмайди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, аввалроқ «Спартак» Остон Ўрунов учун «Уфа»га 2 миллион евро трансфер пули тўлаши, футболчининг ўзига эса йилига 600 минг евролик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар