01.08.2020 21:04
5530
Россияда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди. Ўрунов номзодлар орасига киритилди 

«Рубин» яримҳимоячиси Хвича Кварацхелия Россия Премьер-Лигаси ўтган мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Совринга ундан бошқа Остон Ўрунов («Уфа»), Фёдор Чалов, Иван Обляков, Кристиян Бистрович, Игорь Дивеев (барчаси – ЦСКА), Магомед-Шапи Сулейманов, Матвей Сафонов, Даниил Уткин (барчаси – «Краснодар»), Даниил Лесовой («Арсенал»), Александр Максименко («Спартак») ва Максим Глушенков («Крилья Советов») ҳам даъвогарлик қилган эди.

РПЛ клублари бош мураббийлари, сардорлари, «Матч Премьер» каналининг 5 эксперти, Россия миллий жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов, шунингдек, бир қатор футболга оид нашрлар вакиллари иштирок этган сўровномада 19 ёшли футболчи 1-ўринни эгаллади.

Кварацхелия ўтган мавсумда 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар