01.08.2020 19:42
3219
Теглар
Роналду «Рома»га қарши ўйинда «Юве» қайдномасига киритилмади

«Ювентус» А Серия сўнгги тури доирасидаги «Рома»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Жамоанинг бу сафарги таркибидан клуб тўпурари Криштиану Роналду жой олмаган.

Шундай қилиб, Роналду 31та гол билан «олтин бутса»га эга чиқиш имкониятини йўқотди.

Ушбу соврин 35та гол муаллифига айланган «Лацио» форварди Чиро Иммобилега насиб қилди.

Маълумот учун, «Ювентус» 7 август куни ЕЧЛ 1/8 финали жавоб баҳси доирасида «Лион»га қарши майдонга тушади. Биринчи учрашув французларнинг минимал ғалабаси билан якунланган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар