01.08.2020 20:48
3047
Теглар
«ПСЖ» даромади 7 баробарга ўсгани маълум қилинди

Ҳарвард бизнес-мактаби олиб борган таҳлил натижаларига кўра, «Пари Сен-Жермен» жаҳоннинг энг йирик 5 клуби сафидан ўрин олган, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Манбада ёзилишича, клуб Қатарнинг QSI сармоядорлари ҳисобига ўтгач, «ПСЖ» даромадлари етти бараварга ўсган. Клубнинг даромади 2010/11 йилда 95 миллион еврони ташкил этган бўлса, 2018/19 йилги мавсумда 637 миллион еврога етган.

«Ўтган давр ичида клубнинг мавсум давомида ўйин кунларидан топадиган соф даромади 24 миллиондан 115 миллион еврогача ошган. Бунда даромаднинг асосий қисми «Парк де Пренс» сиғими оширилганидан ва мухлислар учун қатор янги лойиҳалар тақдим этилгани билан боғлиқ. 

Шунингдек, мерчендайзинг, ҳомийлик маблағлари, ҳамкорлик дастурлари орқали келадиган тижорий даромадлар 26 миллиондан 366 миллионгача ошди», - дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Париж клуби 2011 йилда Носир Ал-Ҳелайфи бошқарувидаги яқин шарқдаги йирик ташкилот Qatar Sports Investments назорати остига ўтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар