01.08.2020 11:54
2192
Теглар
Люк Шоу Европа лигаси ўйинларида «МЮ»га ёрдам бера олмайди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоунинг жароҳати тахмин қилинганидан жиддийроқ бўлиб чиқди.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, Англия чемпионати доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда жароҳат олган Шоунинг оёғи тиббий кўрикдан ўтказилганида англиялик футболчи тўпиқ пайлари чўзилгани маълум бўлган. Жароҳатдан тикланиш учун қарийб бир ой вақт сарфланиши боис, Шоу Европа лигаси баҳсларида жамоасига ёрдам бера олмайди. Ҳимоячи янги мавсум бошланиши арафасида сафга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» 5 август куни Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида «ЛАСК» клубига қарши майдонга тушади. Сафардаги биринчи ўйинда «Юнайтед» 5:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Маълумот учун, Шоу жорий мавсумда «МЮ» сафида жами 33 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар