01.08.2020 08:44
6831
Италиялик жаҳон чемпиони дунёнинг энг яхши икки ҳимоячисини айтди

Италия миллий жамоаси таркибида 1982 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ҳимоячи Франко Барези айни дамдаги жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларини танлади.

«Бир кишини танлаш осон эмас. Ўйлашимча, сўнгги йилларда Серхио Рамос ютган совринлари ва ажойиб карьераси туфайли энг яхши футболчилардан бири бўлди. У ёш бўлмаса ҳам, «Реал» учун жуда муҳимдир.

Кейингиси – ван Дейк. У сифатли ўйини билан «Ливерпуль» учун жуда муҳим футболчига айланди. У жамоага жуда кўп нарса олиб келди ва узоқ йиллардан сўнг ғалаба қозонишга ишонч берди», – деб Барезининг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар