01.08.2020 08:53
2999
Теглар
«Хетафе» президенти: «Бартомеу қисман ҳақ – VAR «Реал»га хайрихоҳ бўлди»

«Хетафе» президенти Анхель Торрес Санчес Ла Лиганинг ортда қолган мавсуми ҳақида гапирди.

«Барселона» президенти Бартомеунинг VAR'нинг нотўғри қарорлари ҳақидаги гаплари қисман тўғри. VAR баъзан «Реал»га хайрихоҳ бўлди. 

Мадридликлар билан ўйинда бизнинг фойдамизга 3та пенальти берилиши керак эди, аммо ҳакам ўша вазиятларни қоидабузарлик деб ҳисобламади. Биз қўполлик қилганда эса ҳуштак чалди», – деб «Хетафе» раҳбарининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2019/20 йилги мавсумда Ла Лигада ғолиб бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар