01.08.2020 14:16
2205
«Аталанта» етакчиси «ПСЖ»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Италиянинг «Аталанта» клуби етакчиларидан бири Йосип Иличич оилавий муаммолари сабабли ўз ватани Словенияга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, Иличич клубга шахсий муаммоларини тушунтиргач, уйига жўнаб кетишга рухсат олган. Бергамоликлар яримҳимоячиси шу сабаб туфайли Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги 12 август кунги «ПСЖ»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

La Gazzetta dello Sport’нинг қайд этишича, Иличич коронавирус туфайли оила аъзолари ва ўз соғлиғидан қаттиқ қайғуриб, руҳий муаммоларга дучор бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар