31.07.2020 21:15
23211
Теглар
Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг мураккаб рақибини айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг қийин рақибини айтди.

«Фаолиятимда дуч келган энг қийин рақиб – бу йилги ва ўтган йилги «Ливерпуль».

Жамоанг тўпга эгалик қилаётганида улар бўш ҳудудларни тезкорлик билан ёпиб қўйишмоқда. Тезда орқага қайтишмоқда. Улар стратегик жиҳатдан жуда кучли. Футболчиларнинг иродаси ҳам ажойиб.

Клопп – ўзини қандай мағлуб эта олишим ҳақида энг кўп ўйлантирган рақиб.

Қийин ўйинларда, мураккаб мусобақаларда Моуриньо, Пеллегрини каби мураббийларга қарши ўйинларда яхши мураббий сифатида шаклланишимга сабаб бўлган жамоа «Реал» эканини ҳар доим айтганман.

Аммо энг қийин рақиб – «Ливерпуль». Англияга келганимда «Ливерпуль» кучсизроқ, аммо «Реал» кучли эди. Энди эса бу «Ливерпуль» энг мураккаб рақибга айланди», – деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда DAZN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар