30.07.2020 13:49
2615
Теглар
Де Брюйне футболчилар талқинига кўра АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) талқинига кўра, Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, сўровномада Премьер-лигада тўп сурган 515 футболчи ва 24 нафар эксперт иштирок этган.

«Манчестер Сити»нинг бельгиялик яримҳимоячиси 45% фоиз овозга эга чиққан бўлса, Де Брюйнедан кейинги ўринларни «Ливерпуль» сардори Жордан Ҳендерсон (27%) ва ҳужумчи Садио Мане (11%) эгаллаган.

Маълумот учун, аввалроқ журналистлар (AFJ) талқини бўйича «Ливерпуль» сардори Жордан Ҳендерсон АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар