29.07.2020 09:17
3152
Азар ва Марсело «Манчестер Сити» билан баҳсда ўйнашлари мумкин 

«Реал» вингери Эден Азар ва ҳимоячиси Марсело жароҳатдан тикланишди.

AS'нинг ёзишича, бельгиялик ва бразилиялик футболчилар кеча жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этишди.

Иккала футболчи ҳам 7 август куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳсга тайёр бўлишади.

Маълумот учун, Марсело сон мушакларидан, Азар эса тўпиғидан олган жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар