28.07.2020 09:16
12322
Фергюсон Клоппга: «АПЛда ғолиб бўлганингни айтиш учун кечаси 3:30да уйқумни бузганингни кечираман»

«Манчестер Юнайтед» собиқ устози сэр Алекс Фергюсон «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппни Премьер-лиганинг энг яхши мураббийи деб топилгани билан табриклади.

«Юрген Клопп, ажойиб иш. «Ливерпуль» чемпионатда охирги марта 30 йил аввал зафар қучганди.

Қойилмақом. У мукофотга лойиқ. Сенинг жамоангнинг ўйин даражаси ҳайратланарли. Ўйлашимча, бу ажойиб мавсум бўлди.

Англия чемпионатидаги ғалабангни айтиш учун мени кечқурун 3:30да уйғотганингни кечираман. Сен ҳар қанақасига ушбу мукофотга муносибсан. Шундай давом эт», – деб Фергюсоннинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар