27.07.2020 15:24
5447
Ян Вертонген «Тоттенҳэм»дан кетганини эълон қилди

Бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубини тарк этганлигини эълон қилди. Бу ҳақда футболчи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Яннинг клуб билан шартномаси якунига етган ва у эркин агентга айланди. Энди футболчи янги клубига текинга ўтиши мумкин бўлади.

«Тоттенҳэм»даги фаолиятим ниҳоясига етди. Бир қатор сабаблар туфайли бу мен учун қайғули кун. Жамоадаги барча дўстларим, клуб ходимлари, янги стадиондаги ўйинларим ва албатта «Тоттенҳэм» мухлисларини соғинаман», - дея ёзган Вертонген твиттердаги саҳифасида.

Ян 2012 йилда «Аякс»дан «Тоттенҳэм» сафига келиб қўшилган эди. Ўшанда трансфер суммаси 12,5 миллион еврони ташкил этган. 33 ёшли футболчи ўтган вақт давомида Лондон клуби сафида 315та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар